Congue iure curabitur incididunt consequat

Совриндорлар сафида

Совриндорлар сафида

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танлови ўтказилди. Унда ҳамшаҳримиз, Зарафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг “Ёш қандолатчи” тўгараги раҳбари Гулноза Бозорова 3-ўринга сазовор бўлди.

Тиниб-тинчимас бу муаллима 2010 йилдан буён “Баркамол авлод” болалар марказида фаолият юритиб келмоқда. Бухоро педагогика коллежида таҳсил олиш чоғларида Г.Бозорова кўплаб ҳунар сирларини ҳам ўрганди. Қандолатчилик шулардан биридир. Турли ширинликларни тайёрлаш, янги-янги пишириқ турларини ўрганишга интилди. У тўплаган билим ва тажрибаларини, эгаллаган ҳунарини бугун ёш авлодга ўргатиб келмоқда. Ўқувчилари турли кўрик-танловларда фаол иштирок этишмоқда. Масалан Дилшода Садуллаева “Ёш ижодкорлар” республика кўрик-танловида муносиб қатнашиб қайтган.

  • Гулноза ниҳоятда изланувчан, янгиликларни хуш кўруви ва уларни дарс

жараёнига тадбиқ этадиган тўгарак раҳбарларидан, - дейди марказнинг “Бадиий ижодиёт” йўналиши услубчиси Ш.Тангатарова. – Доим берилган топшириқни тўғри англайди ва ўз вақтида бажаради. "Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари" танловида ғолиб бўлиши ҳам жамоамизни ниҳоятда қувонтирди.

  • 4 та гуруҳда 40 нафар қизларга пазандалик, қандолатчилик сирларини

ўргатаман, - дейди Г.Бозорова. – Машғулот жараёнида ноанъанавий усуллардан, ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланишга, ўқувчиларни рағбатлантириш орқали уларнинг қизиқишини оширишга эътибор қаратаман. Ушбу жиҳатларни кўрик-танловдаги иштироким давомида ҳайъат аъзоларига кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим. Уй шароитида тортни безашга оид машғулотим, “Мактаб-оила-маҳалла” коцепцияси, шунингдек болалар марказлари тўгаракларига ёшларни янада кўпроқ жалб қилиш борасидаги тақдимотим муносиб баҳоланиб, 3-ўринга сазовор бўлдим. Бу эса менга услубий-педагогик фаоллигимни ошириб, тўгарак ишининг самарадорлигини кучайтириш, ўз устимда янада кўпроқ ишлашимда туртки бўлди.

Гули МУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив