Congue iure curabitur incididunt consequat

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

2017 йилнинг 29 декабрь куни Зарафшон шаҳрида “Президент арчаси тантанаси бўлиб ўтди.

Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйида ўтказилган байрам тадбирига шаҳримиздаги “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун хизмат бурчини бажариш чоғида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган болалар таклиф этилди.

Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов, шаҳар Халқ таълими бошқармаси мудири З.Бахранова ва бошқалар болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилганини таъкидлади. Замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, ўтказилаётган турли танлов ва мусобақалар мамлакатимиз ёшларининг ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етишига хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб номланган 2018 йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди.

Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар, шўх куйлар болаларга бир олам завқ бағишлади. 

- “Президент арчаси” биз учун Янги йилнинг энг эсда қоларли, қувончли байрами, – дейди “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Виктория Дудникова. – Бугун байрамона безатилган ажойиб арча, тўкин дастурхон атрофига йиғилиб, Президентимизнинг махсус совғасини олганимдан жуда мамнунман. Бу Юртбошимизнинг, бизга кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги намунасидир. Ушбу эътиборга жавобан кириб келаётган янги йилда аъло баҳоларга ўқишга, Ватанга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.

Шу куни болажонлар Зарафшон шаҳридаги “Ўзбегим” базмгоҳида ёзилган байрам дастурхонига таклиф этилди. Бир гуруҳ зарафшонлик савобталаб кишилар меҳрга муҳтож 91 нафар болани кийим-кечак билан таъминлашди.

Мансур ПАРДАЕВ.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив