Congue iure curabitur incididunt consequat

ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ аҳоли фаровонлиги, бунёдкорлик ҳамда иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилади

ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ

аҳоли фаровонлиги, бунёдкорлик ҳамда иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилади

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2017 йилдаги сўнгги – 26-сессияси ана шу нуқтаи назар йўналишидаги музокаралар билан ўтди. Чунки унда шаҳар маҳаллий бюджетининг жорий йилдаги ижроси ҳамда 2018 йилдаги параметрлари масаласи кўриб чиқилди.

- Муҳтарам Юртбошимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида бюджет ҳисоб-китоблари аҳоли ва жамият манфаатларидан келиб чиқиб шакллантирилиши юзасидан барчамизга сабоқ берганди, – деди сессияни бошқарган шаҳар ҳокими М.Базаров. - Шу сабабли бюджет параметрларига муносабат ўзгарди. Уни ҳаётга янада яқинроқ, реал режалар ва имкониятлар асосида қайта кўриб чиқдик. Бюджетни шакллантиришда маҳаллий кенгашларга бир қатор имконият бериш баробарида катта масъулият ҳам юкланди.

Сессияда шаҳар молия бўлими мудири Ҳ.Куватов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилиш чоғида 2018 йил маҳаллий бюджетининг ўзига хос томонларига изоҳ берди. У бу галги бюджет мамлакатда фаол тадбиркорликка, барча жабҳаларда инновацион жараённи юзага келтиришга, солиқ тушумлари қамровини кенгайтиришга, маҳаллий тушумлар бевосита шаҳар аҳли манфаатига хизмат қилишига йўналтирилишини айтиб ўтди.

Сессияда сўзга чиққан шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳ.Нурматов бюджетнинг янги параметрлари кейинги йилларда ижтимоий соҳада йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишга имкон беришини таъкидлади.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлар шаҳар Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг 2017 йилдаги фаолияти натижалари, маҳаллий Кенгашнинг 2018 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Сессияда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Зарафшон шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив