Congue iure curabitur incididunt consequat

Кўркам гуллар кўрк бағишлар

Кўркам гуллар кўрк бағишлар

Уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасига қарашли турли гулларни кўпатириш ва парваришлаш учун мўлжалланган иссиқхона мавжуд. 3 нафар ходим меҳнат қилувчи  бу иссиқхонада гулларнинг 100дан ортиқ турларини учратиш мумкин. Кўзларни қувнатувчи бу гўзаллик маликаларини парваришлаш ҳам кишидан сабр, қунт ва керакли билим талаб этади, албатта. Бу ишларга бош-қош Шарифа Хидирова 19 йилдан буён гулчилик билан шуғулланади. Бу борада етарлича тажрибага эга опа ўз касбининг ҳақиқий жонкуяри.

Дарҳақиқат, инсоннинг қўли гул, деб бежиз айтишмаган, - деди Шарифа Хидирова. - Нозик ўсимликларни ҳафсала ва сабр билан парваришлаш нафақат меҳнат, балки меҳрни ҳам талаб қилади. Қишин-ёзин иссиқхонада барқ уриб турган анвойи гуллар ҳар қандай кишига эстетик завқ улашиб, кайфиятини кўтаради. Гул етиштириш бўйича ихтисослаштирилган кичик иссиқхона ишчиларидан Зулфия Элиева, Муҳаббат  Фатуллаеваларнинг меҳнатлари боис бу ер доимо яшиллик қучоғида. Жорий йил бошида янги гулларни уриғидан олиб келиниб махсус  идишларда ўстириш бошлаб юборилди. Бундан ташқари бир оилага мансуб гулларни  пайвандлаш йўли билан ҳам янги навлар яратишишишлари йўлга қўйилган.

Айни кунларда иссиқхонада шаҳримиз кўчаларига кўрк бағишловчи косния, салвия, райхон каби  гулларни  ундиртириб  баҳорги  экиш  мавсумига  тайёр   қилиб  қўйилмоқда. Эрта  баҳорда  кўчаларга  иссикхонада  етиштирилаётган 1 миллионга  яқин  гул кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.

Гуллар – табиат инъоми, меҳр ва муҳаббат тимсоли. Шу боис бирор байрам ёки шодиёна барқ урган гулларсиз ўтмайди. Ифори димоққа хуш ёқадиган райҳону чечакларни етиштирганларни эса гўзаллик ва нафосат ижодкорларига қиёслаш мумкин. Гул етиштириб, гўзаллик яратиш, инсонларга эзгулик улашиш ҳам бахт деб билувчи ана шундай опаларимиз меҳнати, фидокорлиги билан юртимиз янада обод ва кўркам бўлиб бораверади.

А.Жумаев.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив