Congue iure curabitur incididunt consequat

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН  ШАҲАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН  ШАҲАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ

 

  Шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш тўғрисида

 

 Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари А.Файзиевнинг шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, аҳоли пунктлари, уларнинг муҳандислик-коммуникацияси ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектларни жойлаштириш ва уларга топономик ном беришда ишларни бош режа ҳужжатларига таянган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши  депутатлари таклифларини тинглаб, шунингдек, Зарафшон шаҳри географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳар комиссияси томонидан айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлашга оид тақдим этилган таклифларни муҳокама қилиб,  Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 303-сонли қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳакида”ги  295-сонли қарори ҳамда Навоий вилоят Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2017 йил 19 майдаги             №05-01/104 сонли йиғилиш қарори  ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг  6-моддасига асосан, халқ депутатлари Зарафшон  шаҳар Кенгаши 

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 303-сонли қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳакида”ги 295-сонли қарорига асосан шаҳарнинг 19 кичик туман ҳудудидаги кўчалари номланиши №1 иловадаги 4 та кўча номи асосида тасдиқлансин.
  2. Зарафшон шаҳар Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими  (Л.Тобаназарова)га:

19 кичик туман аҳолиси томонидан фойдаланилаётган ер ва бино-иншоотларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш  тавсия қилинсин.

  1. Зарафшон шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (Б.Холов)га:

 19 кичик туман аҳолиси мурожаатларига асосан кадастр ҳужжатларни тайёрлаш ва кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқларини Давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия қилинсин.

4.Зарафшон шаҳар  Давлат Солиқ инспекцияси (Ҳ.Нурматов)га:

юқорида кўрсатилган  аҳолига қарашли бўлган бино ва  ерлардан олинадиган солиқларни кадастр ҳужжатларидаги маълумотларга мувофиқ амалдаги қонунлар асосида ундириш тавсия қилинсин.

  1. Шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси (Ғойибов) ушбу қарорни уч кун муддат ичида давлат ҳисобига олиш учун Навоий вилоят адлия бошқармасига етказилишини, расмий нашрда эълон қилинишини, шаҳар ҳокимлиги Девонхонаси (Давронов) уч кун муддатда шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кириши белгилансин.
  3. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Файзиев зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                             М.Базаров

 

  

“29”  июнь   2017 йил               № ХХ/87

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив