Congue iure curabitur incididunt consequat

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Унда маҳалла аҳлини қийнаб келаётган масалалар муҳокама қилинди.

- Биз яшайдиган уй олдидаги дарахтлар сувсизликдан қуриб қолмоқда, - деди маҳалла ҳудудидаги 11-уйнинг 18-хонадонида яшовчи Баҳодир Остонов. – Бунга сабаб суғориладиган сувнинг танқислигидир. Шаҳар ҳокимига мазкур масала юзасидан қилган мурожаатимиз 10 кун муддатда ечилиши кўпхонадонли уйда яшовчи бизларни хурсанд этди.

Аҳоли билан мулоқотда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги бўлимлари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди. Учрашувда ечими кечикаётган муаммолар, аҳоли вакилларидан бўлган мурожаатларнинг айримларига мулоқот жараёнида жавоб топилган бўлса, қолган қисми тез фурсатда жойида бориб ўрганилиши айтилди. 

Шаҳар ҳокимига зарафшонликлар томонидан бўлган мурожаатлар орасида аҳоли бандлигини таъминлаш мавзуси асосий масала бўлди. Бу масалаларнинг ечими бўйича учрашувнинг ўзидаёқ тавсиялар берилиб, мутасаддиларга вазифалар белгиланди. 

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

 

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив