Congue iure curabitur incididunt consequat

Бозорнинг файзи қаерда?

Аҳолига хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш аҳволини аниқлаш мақсадида таҳририят томонидан Зарафшон шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази шифокори З.Қурбонов ва шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси Ш.Зиёхўжаева иштирокида шаҳар “Наврўз” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозорида қўшма рейд ўтказилди.

Афсуски, бозордаги савдо расталари, умумий овқатланиш корхоналарида аҳолига хизмат кўрсатиш аҳволи ачинарли. Бу ердаги деярли барча сотувчиларнинг махсус кийими, яъни халати ва бейджиклари йўқ. Бундан ташқари бир нечта сотувчиларнинг ташқи кўриниши ҳам санитария талабларига жавоб бермайди. Энг ачинарлиси, расталарда сотилаётган маҳсулотларнинг яроқлилик муддатлари ўтиб кетган. Бироқ буни савдо вакиллари оддий ҳол, деб ўйлашаяпти шекилли, улар аҳолига бемалол сотилмоқда.

Худди шундай ҳолатни якка тартибдаги тадбиркор Бобур Тўраевга тегишли дўконда учратдик. “Мусаффо сут” ва “Моя мечта” маҳсулотларининг яроқлилик муддати ўтиб кетган. Қадоқланмаган маҳсулотлар, яъни печенье, вафли ва бошқа кондитер маҳсулотларининг усти ёпилмаган, антисанитария ҳолатида сотилмоқда. Шунга ўхшаш ҳолат ЯТТ Тоҳир Раҳматовнинг савдо дўконида ҳам аниқланди. “Мусаффо сут” ва “Nutlet” маҳсулотларининг яроқлилик муддати ўтган. ЯТТ Махфуза Норовага тегишли савдо дўконида ҳам аҳвол қувонарли эмас. Бу ерда сотувчи билан харидорнинг фарқига бормайсиз!

Негадир, савдо дўконлари эгаларининг ғалати одатлари бор. Улар тез айнийдиган маҳсулотларни ёзнинг жазирама иссиқ кунларида ҳам ташқарида сотишни анъанага айлантиришган. Масалан, саратон тафтида бир кунда сифати бузиладиган юзлаб тухумлар бир неча кун давомида сақлаш талабларига риоя қилинмаган ҳолда сотиб келинмоқда. Бу ҳақида газетамиз саҳифаларида ҳар йили мақола чоп этилади, аммо ҳозиргача ижобий натижа йўқ. 

Савдо расталаридан кўнглимиз тўлмагач, умумий овқатланиш корхоналари аҳволини ўргандик. Афсуски, ҳудуддаги ошхоналарда ҳам кўплаб камчиликларнинг гувоҳи бўлдик. Хусусан, ЯТТ Қамбар Шодиевга тегишли “Чарос зар” хусусий ошхонасида санитария талабларига риоя қилинмаган. Энг ёмони, бу ерда чивинлар асосий хўрандаларга айланган. Бундан ташқари, ёнғин ўчириш мосламасининг фойдаланиш муддати ўтиб кетган. Демак, ёнғинга қарши курашиш хизмати ходимлари ҳам ўз вазифаларига лоқайдлик билан қарашмоқда.

Тадбиркор Бекзод Суннатовга тегишли “Келажак савдо” МЧЖнинг ошхонаси кириш қисмида халатсиз, бош кийимсиз хамирли маҳсулотлар қовураётган ошхона ходимини учратдик.  Унинг ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун на рухсатномаси ва на тиббий дафтарчаси бор.

ЯТТ Неъмат Ахтамов ошхонасида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш сифати анча паст. Ходимларнинг кўпчилиги халатсиз ва бейджиксиз. Идишларни ювиш хонаси ёнида анчагина ахлат йиғилиб қолган. Ошхонага кириш қисмида кўп миқдорда қовурилган товуқ маҳсулоти очиқ ҳолатда сақланиб келинмоқда. Бу санитария қоидалари талабларига зид эканлигини айтганимиздан сўнггина, ушбу маҳсулотлар усти ёпиб қўйилди.

Қўшма рейдимиз давомида товуқ маҳсулотларини сотиш расталари фаолиятини текширдик. Бу ерда бир нечта тадбиркорга тегишли дўконларда тухумлар ташқарида сотилмоқда. Бизнингча дўкон эгалари ушбу маҳсулотни иссиққа чидамли маҳсулот сифатида билишса керак.

Бозор ҳудудида фаолият юритаётган ЯТТ “Бекмурод Қурбонов” новвойхонасида ҳам антисанитария ҳолатлари мавжуд. Новвой ва бошқа ишчиларнинг махсус кийими йўқ, ташқи кўриниши ҳам талабга жавоб бермайди. Муассасадаги нон расталари сотувчилари ҳам ҳеч қандай тиббий маълумотнома, махсус кийимга эга эмас.

Яна бир қизиқ маълумот, юқорида кўрсатилган аҳолига хизмат кўрсатиш савдо расталари ва умумий овқатланиш корхоналарининг бирортаси шаҳар хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси билан шартномалар тузилмаган. Савдо ходимларининг ҳеч бирида тиббий маълумот дафтарчаси мавжуд эмас. Кўпчилик дўконларда хўжалик моллари ёнғин хавфсизлиги талабларига зид ҳолда дўкон ташқарисига чиқарилган. Бу ҳол одамларнинг юришига ҳалақит бермоқда.  

Ушбу текширишларда аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги юзасидан яқин кунларда такрорий рейд уюштирилади.

Бозорнинг файзи қаерда?

 

Бозорнинг файзи қаерда?

 

Бозорнинг файзи қаерда?

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив