Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ОВОЗИ - ЭНГ ОДИЛ ИШОНЧ

Овоз бериш жараёни соат 6.00 да Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Шундан сўнг сайловчилар участкаларга кириб ўзларига маъқул бўлган номзодларга овоз беришди.

Сайлов участкасида сиёсий партиялар, номзодларнинг ишончли вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этдилар. Овоз берувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида сайлов участкасида тиббиёт ҳамда оналар ва болалар хоналари ташкил этилди. Улар керакли жиҳозлар ҳамда мутахассислар билан таъминланди.

- Бугунги давр ҳеч бир фуқародан бефарқ бўлмасликни талаб этади. Ён-атрофимиздаги мамлакатларда юз бераётган хунрезликлар, улардаги бошбошдоқликлар бизни фаолликка чорлайди. Шунинг учун мен ҳам ўз тақдирига бефарқ бўлмаган зарафшонлик қатори конституцион бурчимни адо этдим, - деди Нигора Сафоева.

Мазкур сиёсий жараёнда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш учун сайловчилар рўйхати уйма-уй шакллантирилди. Ўша куни маълум сабабларга кўра (ётоқдаги беморлар, юришга қийналадиган қария ҳамда ногиронлар) айрим сайловчиларга кўчма қутилар орқали овоз бериш имкони яратилди.

Шаҳар сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга қараганда мазкур сайлов округида овоз бериш ҳуқуқига 1 минг 281 нафар ҳамшаҳарларимизнинг 980 нафари иштирок этган. Унда 64,9 фоиз овоз билан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод, шаҳар ҳокими А.Раджабов ғалаба қозонган.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив