Congue iure curabitur incididunt consequat

“Зарафшон” – севимли маскан

“Зарафшон” – севимли маскан

Болалар орзиқиб кутган ёзги таътил кунлари ҳам бошланди. Шаҳримиздаги сўлим ва кўркам “Зарафшон” оромгоҳи ҳам олти юздан зиёд ўғил-қизларни ўз бағрига олди.

 

Болаларнинг ёзги таътилини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган оромгоҳ бу йил дам олувчиларни янада шинам ва барча қулайликларга эга хоналар, кўнгилочар дастурлар билан қаршилади.

Дам олиш масканида уч мавсумда олти юз нафардан бола ҳордиқ чиқариши режалаштирилган бўлиб, уларнинг таътиллари мазмунли ва унутилмас бўлиши учун 41 нафар тарбиячи ҳамда 20 нафар етакчи бош-қош.

- Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, - дейди оромгоҳ раҳбари Гулзода Холматова. - Ундан танловлар ва спорт марафонлари, кўнгилочар, маънавий-маърифий тадбирлар дастури ўрин олган. Болаларнинг бўш вақтини фойдали ўтказишлари учун оромгоҳда бисер, юмшоқ ўйинчоқ тикиш, расм чизиш, рақс, инглиз тили, стол тенниси, шунингдек миллий чолғу асбоблари тўгараклари ташкил этилган. Оромгоҳларда малакали шифокор ва тиббиёт ҳамширалари болалар саломатлигини назорат қилиб боради. Ошхонада эса ҳам мазали, ҳам дармондориларга бой овқатлар дам олувчиларга мунтазир. Шунингдек, шаҳримиздаги ижодий жамоаларнинг қизиқарли дастурлари уюштирилиб, болаларга унутилмас қувонч улашилмоқда.

- Икки йилдан буён таътилда "Зарафшон" болалар оромгоҳида дам оламан, - дейди 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жавоҳир Зокиров. - Бу ернинг шароитлари жуда яхши. Кўплаб ўйинлар, турли-туман қизиқарли кечалар ташкил этилади, ғолиблар эса рағбатлантириб борилади. Оромгоҳда янги дўстлар орттирдим.

Ўғил ва қизларнинг оромгоҳда яхши дам олишлари кўп жиҳатдан мазмунли тузилган иш режага боғлиқ. Шунинг учун оромгоҳ тарбиячилари, етакчилари болаларнинг дам олишлари билан бирга уларда инсонийлик ва ижобий хислатларни янада бойитадиган қизиқарли кўнгилочар маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, спорт мусобақаларни уюштиришмоқда.

Хуллас, оромгоҳ ташкилотчилари томонидан у ерда дам олувчиларнинг яхши ҳордиқ чиқаришлари, болаларнинг ёзги таътил даври ўзига хос мазмунли бўлишига катта эътибор берилаётир.

Гулшанда БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив