Congue iure curabitur incididunt consequat

МУСТАҚИЛЛИК МЕЪМОРИГА ЭҲТИРОМ

МУСТАҚИЛЛИК МЕЪМОРИГА ЭҲТИРОМ

Шаҳар ХТБга қарашли 3-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар йўлини ёритиб турган мустақиллик меъморига эҳтиром” мавзуда тадбир ўтказилди.

Унда ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига доир ҳамда ёзган асарлари мазмуни борасида ўзаро беллашишди.

- Озодлигимиз меъмори бўлган Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўли ва келажак авлодга қолдирган бой маънавий меросини ўқиб ўрганиш, - деди муассаса ўқитувчимиз Р.Ортиқова, - биздан катта масъулиятни талаб этади. Ҳамкасбларим Н.Намозова, Г.Ёдгорова, О.Пашова, Ю.Жураева, Д.Жумаева, Д.Шомуродова, М.Шукурова, Э.Қозоқовалар томонидан “Президент асарлари билимдони” ойлиги доирасида очиқ мулоқотлар, кўрик-танловлар, суҳбат ва тарбиявий соатлар, тадбирлар ташкил этилди.

Ойлик доирасида ўтказилган танловда ўқувчиларимиз ўзларининг билимларини намойиш этишди. Ғолиб бўлган гуруҳ ва энг фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан қимматли совғалар билан рағбатлантирилди

М.ШИРИНОВА,

3-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив