Congue iure curabitur incididunt consequat

ҚОМУСИМИЗ БОЛАЛАР НИГОҲИДА

ҚОМУСИМИЗ БОЛАЛАР НИГОҲИДА

Зарафшон шаҳар ХТБга қарашли 2-сонли умумтаълим мактабида “Бахтимиз пойдевори” мавзуида расмлар танлови ўтказилди.

Унда муассасамизнинг 4-6 синфларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлари иштирок этдилар.

  • Тасвирий санъат ўқитувчиларимиз Ш.Боймуродова ва Л.Жабборова ташкил этган мазкур тадбир, - деди умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Ҳ.Мирзаева, - ўқувчилар шуурида Бош Қомусимизга ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ўқувчиларимиз ўзлари чизган расмларда юртимизда инсон қадри, давлат ва фуқаро мажбурияти ҳамда бошқа ҳуқуқларни тасвирлашга ҳаракат қилишган. Бу эса ўқувчиларимизда Бош Қомусимизни англашга ва жамият ҳамда инсонийлик мезонларини идрок этишга хизмат қилади.

Ўқувчиларимиз томонидан чизилган расмлар ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Унга кўра биринчи ўрин О.Қудратовга, иккинчи ва учинчи ўринлар Р.Ҳусенова ҳамда Д.Тоҳировага насиб этди. 4-синфда ўқиётган мазкур ғолиблар таълим муассасамиз томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сафия ОРТИҚОВА,

2-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив