Congue iure curabitur incididunt consequat

КЕЛАЖАГИМИЗ АСОСИ, БАРҚАРОРЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

КЕЛАЖАГИМИЗ АСОСИ, БАРҚАРОРЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги Зарафшон шаҳрида ҳам катта тантана билан нишонланди

Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйида ўтказилган тантана ҳам ҳамшаҳарларимиз қалбида ёрқин ҳиссиётлар, ўчмас таассуротларга бой бўлди. Карнай-сўрнай садолари тантана иштирокчиларидаги ҳис-ҳаяжонга қўшилиб, қалбларга қувонч бағишлади.

Унда шаҳар фаоллари, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳалар илғорлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. Шодиёна Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари билан бошланди. Шундан сўнг Зарафшон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Елмуратов сўзга чиқиб, жамоатчилик вакилларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги билан қизғин табриклади. Ўтган 25 йил давомида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққий этишида ҳамда миллий қонунчилигимизнинг инсонпарварлик тамойиллари асосида шаклланишида Бош Қомусимизнинг роли катталигига алоҳида урғу берди.

- Бугунги кунда Конституциямиз эски тоталитар, ўзини ҳаётда мутлақо оқламаган, миси чиққан тизимдан воз кечиб, эркин ва замонавий ҳаётимизни ҳар томонлама ҳимоя этилишига хизмат қилмоқда. Албатта, Конституция мутлақ ўзгармас бўлиб, қотиб қолган ҳужжат эмас. У ҳаётга мос ва ҳос равишда, мамлакат тараққиётининг бурилиш паллалари, халқнинг истак-хоҳишлари тақозосига кўра муайян тартибда ўзгариб туради. Бош Қомусимизнинг ҳаётийлиги ҳам аслида ана шунда, - деди шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Елмуратов ўз маърузасида. - Биз бугунги қутлуғ байрам арафасида мустақиллик йилларида босиб ўтилган йўлга, амалга оширилган ишларга назар ташлар эканмиз кўнглимизда албатта фахр ва ифтихор туйғулари уйғониши муқаррар. Зеро, қўлга киритилган муваффақиятларни маълум маънода шаҳримиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Шаҳримиздаги ҳар бир маориф масканлари янги, замонавий биноларда жойлашганлиги, аҳолига тиббий хизматни яхшилаш мақсадида янги шифо масканлари ва муассасалари очилаётганлиги, ана шу мўъжаз шаҳримизнинг ўзида уч юздан зиёд тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатаётганлиги, фарзандларимизнинг соғлом, баркамол бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этадиган спорт иншоотларининг ишлаб турганлиги – буларнинг барчаси ҳаётимизнинг Бош Қомусида белгиланган принципларни ва жамиятимиз аъзолари учун кафолатланган ҳақ-ҳуқуқларининг амалга ошиши эмасми?  

Фурсатдан фойдаланиб, сиз азизларни ва сизлар орқали бутун зарафшонликларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

Шундан сўнг сўз олган Зарафшон шаҳар прокурори Ш.Вохидов барча зарафшонликларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.

- Бугунги давр фуқаролардан Конституция ҳақидаги билимларини ошириш боришлари қатъий талаб этилади. Негаки, Конституцияга ҳурмат ва меҳр Ватанга, ўз халқига садоқатни келтириб чиқаради, - деди шаҳар прокурори. - Бу эса ҳаётимизнинг мезони бўлган Конституцияни чуқур ўрганишни, унинг маъносига етиб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришни тақозо этади. Агар гапни мухтасар қиладиган бўлсак, Конституция – бу истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи. Конституция биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъий назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя, демакдир. У нафақат бугунги кунимиз Қомуси балки эртанги кунимизни, йўлимизни ёритиб турувчи нурли маёқ ҳамдир.

Байрам тантаналари иштирокчиларига “Олтин водий” маданият уйи, “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида ташкил этилган бадиий-ҳаваскорлик жамоалари томонидан ижро этилган куй ва қушиқлар тўпланганларга хушкайфият улашди. Шу куни барча ҳамшаҳарларимиз кўзларида тинч ва фаровон кунларимиздан мамнунлик ҳисси акс этди.

М.ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив