Congue iure curabitur incididunt consequat

Байрамга бағишлаб

Байрамга бағишлаб

Юртимизда яна бир байрам шукуҳи кезаётир, Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 26 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда. Мазкур байрамга шаҳримизда ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди. Айниқса, ҳаётини армия билан чамбарчас боғлаган мард ва жасур ўғлонлар, фахрийларга бағишлаб ўтказилаётган турли учрашувлар, кечаларда ҳарбийларимизга бўлган эҳтиром ўз ифодасини топаётир.

Сана муносабати билан шаҳримиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам Қоровул қўшинларининг Зарафшон шаҳридаги бўлинмаси ҳарбий хизматчилари, нафақадаги зобитлар учун “Миллий армиямиз - ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида байрам тадбири уюштирилди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда ҳарбийларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ Қуролли Кучлар тизимини тубдан ислоҳ этиш, миллий армиямизни ташкил қилиш, модернизациялаш ва замонавий ҳарбий техника воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида тўхталишди.

Нафақадаги фахрий зобит, подполковник Амин Уразбаев тадбирга таклиф этилган аскарларга бурча ва садоқат тушунчаларини ҳақида гапириб, уларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликка яраша муносиб инсонлар бўлиб етишишлари ҳамда Ватанига, халқига сидқидилдан хизмат қилишларини уқтирди.

Тадбирда “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази хушовоз хонандалари ижросидаги Ватан, истиқлол, мардлик тараннум этилган куй-қўшиқлар, мусиқа мактаби жажжи қизалоқлари ижросидаги рақслар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Д.БОБОМУРОДОВ. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив