Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ВА АРМИЯ МУШТАРАК

ХАЛҚ ВА АРМИЯ МУШТАРАК

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни нишонланмоқда. Сизларни ана шу қутлуғ сана билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугун Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда билимдон, жисмонан ва маънан етук йигитларимиз туришибди. Ҳар бир офицер, сержант ва аскарлар ўзларининг мамлакат ва халқ олдидаги конституцион бурчини яхши англаб етадилар. Мамлакат ҳукумати томонидан кўрсатилаётган катта эътибор ва ғамхўрлик туфайли эндиликда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишнинг нуфузи тобора ортмоқда. Бугунги кунда кўплаб йигитларимиз миллий армиямиз сафида хизмат қилишга интиладилар. Буларнинг барчасини Зарафшон шаҳри ёшлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳар йили, айниқса армияга чақирув амалга оширилаётган пайтларда Зарафшон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ёнида айнан армия сафида хизмат қилиш истагини билдирган ёшлардан иборат навбатда турганлар қаторини кўриш мумкин. Шу сабабли шаҳар Мудофаа бўлими ҳамиша армияга чақириладиган ёшларни танлаб олиш имконига эга. Шаҳардаги ўқув юртларида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ишлар сифати яхшиланди.

Байрам арафасида Зарафшон минтақасида жойлашган барча ҳарбий қисмларда уруш ва меҳнат фахрийлари, ўқув юртлари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бу учрашувларда энг яхши ижодий жамоалар чиқишлар қилишди.

Сизларнинг мамлакатимиз сарҳадлари ва давлат аҳамиятига молик муҳим объектларни, корхоналарни ҳушёрлик билан қўриқлашда кўрсатаётган фидойиликларингизни яхши биламиз. Зеро, ана шу ишларингиз, фидокорона хизматларингиз билан Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашига муҳим улуш қўшмоқдасизлар.

Барчангизни шаҳар ҳокимлиги номидан Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман. Миллий армиямиз куч-қудратини янада юксалтириш борасидаги ишларингизда улкан муваффақиятлар, хонадонларингизга бахт ва омонлик тилайман.

М.БАЗАРОВ,

Зарафшон шаҳар ҳокими. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив