Congue iure curabitur incididunt consequat

Замонавий бинода қўшимча хизматлар

Замонавий бинода қўшимча хизматлар

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Зарафшон шаҳар бўлинмасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда шаҳар ҳокими М.Базаров, Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Тошпўлатов, Зарафшон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи У.Бадалов, шаҳар прокурори Ш.Воҳидов, шаҳар судлари раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда мукаммал паспорт тизимига ўтиш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини замонавий жиҳозлаш борасида амалга оширилган тизимли ишлар хусусида тўхталишди.

Шаҳримиздаги Саноат ҳудудида жойлашган мазкур замонавий бинода фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратилди. Хусусан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати катта мутахассиси, инспектори, паспортчиси, биометрик талабнома шакллантириш, суҳбат, архив хоналари, кутиш заллари ташкил этилди.

  • Зарафшон шаҳрида ҳам биометрик паспорт тизимини кенг жорий этишга

алоҳида эътибор қаратилаётир, – дейди Зарафшон шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта мутахассиси, лейтенант Азиз Шомуродов. - Замонавий бино барпо этилиши ҳам шаҳар аҳолисига янги имкониятлар беради. Хусусан, кунига икки юз нафардан зиёд аҳолига биометрик паспорт олиш, яшаш жойига рўйхатга қўйиш ва чиқариш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.

  • Бугун жуда бахтиёрман, - дейди “Янги Зарафшон” маҳалласидаги 9-

умумтаълим мактаби ўқувчиси Кайрат Жазитов. – 16 ёшга тўлганлимгим муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортига эга бўлдим. Замонавий бинода яратилган қулай шарт-шароитлардан биринчилардан бўлиб фойдаланганимдан хурсандман.

            Айтиш жоизки, биометрик паспорт тизими жорий этилганидан буён шу кунга қадар 57 200 га яқин биометрик паспортлар ўз эгаларига топширилди.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив