Congue iure curabitur incididunt consequat

Қалбимизда барҳаёт

Қалбимизда барҳаёт

Ўзбекистон   халқи   истиқлол   йилларида   эришилган  барча ютуқларни   хақли   равишда  Ислом  Каримов   номи  ва фаолияти  билан  боғлайди. У собиқ   совет    тузумидан   кейин  пайдо бўлган   беқарор,  нотинч  даврда  Ўзбекистон   жамиятида барқарорлик ва ишончни пайдо қила олди. Ҳалқи олдига миллатни юксакларга кўтарадиган улкан мақсад ҳамда вазифалар қўйди.

Энг аввало, И.Каримов Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган ҳолда тараққиётнинг  янги  моделини  ишлаб  чиқди.

У давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадлари  дахлсизлигини ҳимоя  қилишга қодир Қуролли Кучларимизни барпо этди. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар ташқи сиёсати билан халқаро майдонда танилди, ўз нуфузига эга бўлди. Биринчи Президентимиз жамиятда маънавий покланиш ва юксалишга эришиш, эски ақидалардан халос бўлиш, шу асосда миллий  истиқлол  ғоясини яратиш вазифаларини давлат сиёсати даражасига кўтарди. Шу сабабли у киши жаҳон сиёсат оламида ҳамиша илғор фикрларни илгари сурадиган, ташаббускор, ўз нуқтаи  назарини катъий ҳимоя қилиб, олдига қўйилган мақсадга  эриша  оладиган  шахс  сифатида  танилган.

Ислом Каримовнинг халқимиз олдидаги хизматлари, эзгу амалларининг чеки йўқ. Уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Чунки улуғ йўлбошчимиз жасорати, шижоати туфайли ўзбек номини бутун дунё тан олди. У одамларнинг тафаккурини, ҳаётга бўган дунёқаришини ўзгартирди. Қалбига эртанги кунга умид, ишонч туйғуларини сингдирди. Демак, мустақиллигимиз  асосчиси, буюк давлат арбоби Ислом Каримов Ўзбекистон  ҳалқи қалбида  мангу яшайди.

                    Рохила  КУЛМАНОВА,

            Зарафшон шаҳар 1-ДИУМ  ўзбек тили фани ўқитувчиси. 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив