Congue iure curabitur incididunt consequat

Фаоллар рағбатлантирилди

Фаоллар рағбатлантирилди

            Шаҳримиздаги “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

            Унда шаҳримиздаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг кексалар фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари иштирок этишди. “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда қатнашчиларнинг иш фаолиятига оид ҳужжатлар тўплами олти йўналиш бўйича баҳоланди. Маслаҳатчиларнинг маҳаллада вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш борасидаги тарғибот тадбирлари, нотинч оилалар, салбий иллатлар таъсирига тушиб қолган шахслар билан амалга оширилган ишлари кўриб чиқилди. Ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Тамара Пирбаева фахрли 1-ўринга лойиқ топилди. Ғолиб ва совриндорлар

Ҳ.ЭРНАФАСОВ,

шаҳар маҳаллалар кенгаши раисининг

кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив