Congue iure curabitur incididunt consequat

Момомерос ҳунар

Момомерос ҳунар 

Зарафшон шаҳрининг “Геолог” маҳалласида яшовчи Мақсуда Умурова 14 ёшидан чапон тикади.

Мақсудахон тўғилиб усган қишлоқнинг аксарият хотин-қизлари шу ҳунар билан шуғуллангани боис, бу ҳунарни билмаслик уят саналади.

– Турмушга чиққанимдан сўнг чапондузликдан даромад олиш мумкинлигини қайнонам Ҳамида Тожиевадан ўргандим, – дейди Мақсуда Умарова.  «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлдим. Буюртмалар асосида чапон тикаман. Бу эса қилган ишимдан мамнунликни ҳис этишим билан бирга оиламга даромад келтирмоқда.

Суратда: Мақсуда Умурова шогирди Озода Ахроровага касб сирларини ўргатмоқда.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив